Американинг “RC Cola”си энди Ўзбекистон бозорида

Учинчи август куни АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон ҳукумати, “RC Cola International” ва маҳаллий ҳамкор бўлмиш “Family Group” вакиллари билан биргаликда АҚШнинг “RC Cola” бренди Ўзбекистонга кириб келишини нишонлади. “RC Cola” Қўшма Штатларда 1905 йили ташкил этилган бўлиб, ҳозирда дунёдаги 55 та мамлакатда фаолият олиб бормоқда.

Тадбирда сўзга чиқар экан, элчи Спратлен хоним “Ўзбекистон мустақиллиги йилларида АҚШ компаниялари муваффақиятга эришиш мақсадида Ўзбекистон халқи учун янги технология ва имкониятларни таклиф этган ҳолда мамлакатнинг ўзига хос иқтисодий хусусиятлари шароитида иш юритди,” дея таъкидлади. “АҚШ-Ўзбекистон тижорий ҳамкорлиги бизнинг умумий икки томонлама муносабатларимиздаги муҳим устунлардан биридир, деди у.

Шундан сўнг, элчи хоним “RC Cola” ва “Family Group” компаниялари вакиллари билан янги корхона маҳсулот ишлаб чиқариш цехини расман очди.

SHARE