Юқори малакали мутахассисларни Ўзбекистонга қайтариш учун нима ишлар қилиниши керак?

Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган навбатдаги мажлисида хориждаги юқори малакали мутахассис-ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш ҳақида сўз борди.

Мажлисла сўз олган эксперт Ботир Аюбжонов Сингапур, Дубай, Англия ва Америкада истиқомат қилганини айтади. Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда ёш мутахассисларни чақириш борасида сезиларли ўзгаришлар бор. Кеча дўстларимга Ўзбекистонга қайтиш ёки Ўзбекистонда ўз бизнесини давом эттиришни истаганлар борми, деб савол берганимда улар орасида —консалтинг компаниясида, бундан ташқари қатор суғурта, ахборот технологиялари компанияларида ишлайдиган танишларим Ўзбекистонга келишга истаклари борлигини билдиришди. Лекин улар Ўзбекистонда хотиржам қайтиши учун бир нечта ташкилий масалаларни ҳал қилиш керак бўлади.

Мисол учун, уларнинг фарзандлари қаерда ва қандай таълим олади? Чунки уларнинг аксарияти оила қурган, фарзандлари юқори сифатли таълим муассасаларига боришади. Ва табиийки, Ўзбекистонга қайтгач уларнинг фарзандлари қандай мактабга бориши бўйича савол ўртага чиқади. Ўзбекистонда бу борада чекланган миқдорда муқобил таълим муассасалари мавжуд. Аммо уларда таҳсил олиш жуда қиммат, агар солиштирадиган бўлса, чет эл таълим муассасалари билан тенг ёки улардан ҳам қимматроқ.

Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганлар икки қатламга ажратиш мумкин. Биринчиси, Ўзбекистонга қайтиб, ўз бизнесини очишга тайёр. Уларни инвесторлар, дейишимиз мумкин. Иккинчи қатлам эса ёлланиб ишлайдиган юқори малакали мутахассислардир. Бизнесини очмоқчи бўлганларга кенг имкониятлар бор. Ёлланиб ишлайдиган ҳамда юқори сифатли хизмат кўрсатадиган мутахассислар учун қандайдир талаб бўлиши керак. Чунки улар яхши турмуш тарзига эга, яхши ойлик маош олишади, бунга кўникиб қолишган. Шу маънода, улар Ўзбекистонга келганида қобилиятларига яраша ойлик маош олишлари керак. “Буни уларнинг иштаҳаси баланд-ку, ерга тушишлари керак”, деб тушунмаслик лозим. Чунки юқори малакали ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш худди шундай чет эллик мутахассисларни жалб қилишдан кўра арзонроқ тушади.

Мазкур видеонинг 52-минутидан ушбу фикрларни кўришингиз мумкин.

SHARE