Тошкентдан учган Boeing 787 Dreamliner Нью-Йоркка қўнди

Шу йилнинг 27 июль “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Boeing 787 Dreamliner самолёти Тошкентдан Нью-Йорккача бўлган биринчи тўхтовсиз парвозни амалга оширди.

Бортида 237 нафар йўловчи бўлган “Орзу лайнери” Нью-Йоркнинг Жон  Кеннеди аэропортига маҳаллий вақт билан 12:15 да (Тошкент вақти билан 21:15да) қўнди. Парвоз 11 соату 48 минутни ташкил қилди.

Шу йилнинг 28 июль куни самолётни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

“Тошкент—Нью-Йорк—Тошкент” йўналиши бўйича авиақатновлар пайшанба кунлари, орқага эса жума кунлари амалга оширилади.

НY 101

Тошкент 8:40 — Нью-Йорк 12:30

Парвоз муддати — 12:50

НY 102

Нью-Йорк 15:00 — Тошкент 11:35 (жума)

Парвоз муддати — 11:35

 

SHARE