Молия вазири ўринбосари: Валюта ислоҳотлари учун халқаро кредитларни жалб қилиш зарурати йўқ

Ўзбекистонда валюта ислоҳотларини амалга ошириш учун халқаро молия институтларининг кредитларини жалб қилиш зарурати йўқ. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев.

Газета.uz сайтининг унга таяниб ёзишича, валюта ислоҳоти даврида инфляциянинг салбиқ оқибатлари билан яқинда ташкил этилган Ички истеъмол бозорида нархларни барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси кураш олиб боради. Ушбу мақсадлар учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тўпланган. Ушбу маблағ ҳисобига давлат бозорлардаги нархларни барқарорлаштириш чорасини кўради.

Мубин Мирзаевнинг айтишича, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 20 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилади. Унинг сўзларига кўра, бу икки йиллик импорт учун етади.

SHARE