Тошкентга Жан Клод Ван Дамм, Фёдор Емельяненко ва Жефф Монсон келади

Тошкентга Жан Клод Ван Дамм, Фёдор Емельяненко ва Жефф Монсон ташриф буюради, деб маълумот берди «Оламспорт» нашри.

Ўзбекистон пенчак силак спорти тарихида илк бор профессионал Микс Силат бўйича халкаро турнир ўтказилади. Машҳур кино юлдузи, MMA усталарининг ташрифи мана шу мусобақа доирасида бўлади. Унда яна бир қатор юлдузларнинг иштирок этиши айтилган, бироқ айнан кимлар экани борасида тўлиқ маълумот берилмаган.

International Sport Shou номини олган спорт кечаси 9 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида ўтиши режалаштирилган.

SHARE