“Камолот” ЁИҲ ўрнига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилди

Бугун, 30 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойи бўлиб ўтмоқда.

Қурултойда чиқиш қилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Камолот» ЁИҲ тугатилганини, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилгани ҳақида маълум қилди.

Қурултойда иштирок этаётган манбаларнинг маълум қилишича, президент янги ёшлар ташкилотига кўплаб ваколатлар тақдим этган. Жумладан, «Ёшлар» телеканали акцияларининг 50 фоизи янги ташкилотга ўтган.

Президент ушбу телеканални ёшлар ҳаётини ёритишда сусткашлиги учун танқид қилган. У Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековни ўзининг медиа соҳаси бўйича вакили ҳамда телеканал раҳбари этиб тайинлаган.

Демак:

➡️ “Камолот” ЁИҲ нодавлат-нотижорат ташкилоти “Бирлашган ёшлар иттифоқи” давлат ташкилотига айлантирилди.

➡️ “Ёшлар” телеканалининг 50 % акцияси “Бирлашган ёшлар иттифоқи”га берилди ва унга Озодбек Назарбеков директор этиб тайинланди.

➡️ Вилоят ҳокимлари ва вилоят ИИБ раҳбарининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари “Бирлашган ёшлар иттифоқининг” вилоят кенггаши раиси тавсияси билан тайинланади.

➡️ Йигитлар учун “Мард ўғлонлар” давлат мукофоти таъсис этилди.

➡️ “Келажак бунёдкори” унвони таъсис этилди.

➡️ Курсантлар мактабига “Темурбеклар мактаби” номи берилди.

➡️ Ташкилотнинг буджет маблағи икки баробарга оширилди.

➡️ 30-июн Ўзбекистонда “ЁШЛАР КУНИ” деб эълон қилинди.

SHARE