Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда 22 июнь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган тўққиз ўзбекистонликнингрўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда келтирилганларнинг уч нафари Фарғона, икки нафари Наманган, икки нафари Андижон, бир нафари Сурхондарё, яна бири Жиззах вилоятидан. Уларнинг энг каттаси 36 ёшда, энг кичиги эса 26 ёшда бўлган.

Ҳалок бўлганлар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин:

  • Жумаев Тоштемир Аҳмадович,07.1988 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани, «Бандихон» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ), Қизилқалоқ кўчаси.
  • Эргашев Музаффар Абубакирович,04.1991 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Жиззах вилояти, Зарбдор тумани.
  • Қаҳҳоров Ўлмасбек Бўронбоевич,03.1982 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Андижон вилояти, Марҳамат тумани, «Кўтарма» ҚФЙ), Кичик Кўтарма кўчаси.
  • Алиев Шоҳрухбек Шавкат ўғли,11.1990 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Андижон вилояти, Бўз тумани, «Ховас» ҚФЙ, Завроқ кўчаси.
  • Мўминов Абдурасулхон Парпиевич,10.1984 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, «Зарбдор» ҚФЙ.
  • Холбоев Анваржон Акрамжонович,08.1988 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, «Қатортол» ҚФЙ, Пинаж кўчаси.
  • Турсунов Қудратали Рустамалиевич,06.1981 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Наманган вилояти, Чуст тумани, «Шўркент» ҚФЙ.
  • Қурбонов Иқболжон Илҳомжонович,05.1987 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Фарғона вилояти, Риштон тумани, «Мехнатобод» ҚФЙ.
  • Қодиров Зоҳиджон Зоирович,04.1982 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, «Яккатут» ҚФЙ.

 

SHARE