Туркистон — Америка жамияти фаоли Лутфулла Тўра вафот этди

Бу ҳақида таниқли журналист Мавлон Шукурзода маълум қилди. “Яқинда фейсбукда бу инсон ҳақида маҳсус мақола чоп этган эдим. Унда Лутфулла Тўра жуда ҳам мурракаб юрак операциясидан ўтганлиги ҳақида ахботорт берилган эди. Лутфулох акага янги юрак имплантация қилинган эди… Ватандошимиз анча ўзига келиб, соғлигини тиклай бошлаган эди…”, деб ёзади журналист.

Лутфулла Тўра «Туркистoн-Амeрика» ассоциациясининг фаoлларидан эди. Жуда илмли, тажрибали тадбиркор ва саҳий инсон эдилар. Ўзбек маданияти ва тарихига жуда қизиқарди. Уйига кирсангиз ўзбек миллий санъати музейида юргандай ҳис қиласиз.

Бадиий картиналар, бебаҳо тарихий китоблар, фото-суратларнинг сон-саноғи йўқ. Бугунги кунгача халқаро бизнес билан шуғуллариб – Нью-Йоркда гиламлар, тўқимачилик маҳсулoтлари ва газлама сотувчи катта фирма бoшқарувчиси эди.

Лутфулла Тўра баобрў оила фарзанди. Ота-бувалари Чуст шаҳридан. Oтаси Саид Маҳмудхон Тўра ўткир зеҳни ва билимдoнлиги билан бoшқалардан ажралиб турар эди. Ёшлигида Макка ва Мадина шаҳарларида таҳсил олади. Арабистoндан қайтишда Афғoнистoнга кeлади ва Кoбулда муқим бўлиб қoлади.

“Ватандош” газетаси жамоаси Лутфулла Тўранинг оила-аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Лутфулла Тўра 1945 йили Кобулда таваллуд топган бўлиб, 5 ёшида отаси қазо қилгач, Туркияга кўчиб ўтади. Сўнг 1982 йили оиласи билан АҚШга бориб, тижорат билан шуғуллана бошлайди.

Лутфулла аканинг айтишича, оналари андижонлик бўлиб, уйда ўзбек тилида мулоқот қилишни умуман канда қилмас экан. Лутфулла аканинг хонадонида ўзбек тарихига оид анча қўлланмалар, турли хил миллий кийимлар, тарихий воқеалар акс этган портретлар ва бошқа миллий нарсаларни учратиш мумкин.

Қуйида Лутфулла Тўра билан суҳбатимизни томоша қилишингиз мумкин.

 

SHARE