Ўзбекистон Марказий банкига янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсияси билан Олий Мажлис Сенати Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Мамаризо Бердимуродович Нурмуродовни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси этиб тайинлади.

Мамаризо Нурмуродов 1960 йили Самарқанд вилоятида таваллуд топган.

1977 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йили Ленинград иқтисодиёт-молия институтини тамомлаган.

1982-1985 йилларда Тошкент Халқ хўжалиги институтида ўқитувчилик қилган.

1985-1988 йилларда Москва Молия институти аспирантурасида таҳсил олган. Иқтисодиёт фанлари номзоди.

1989-1993 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти ва Молия институтларида доцент бўлиб ишлаган.

1993 йилдан бошлаб Марказий банк тизимида фаолият кўрсата бошлаган: Марказий банкда Илмий тадқиқотлар маркази бошлиғи, Бошқарув раисининг ўринбосари, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимида фаолият юритган.

2004-2006 йилларда Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган.

2006-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

SHARE