Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга Москва шаҳрида юз берган кучли табиий офат оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ва жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўрайман», – дейилади Ўзбекистон Президентининг мактубида.

Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳри ва Москва вилоятида юз берган довул оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам шифохонага тушди.

Шаҳар мэри Сергей Собянинга кўра, довул оқибатида ҳалок бўлганларнинг оиласига 1 миллион рублдан товон тўланади.

SHARE