Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди

Ўзбекистон Марказий банки раиси Файзулла Муллажонов 23 май куни узоқ хасталикдан сўнг 67 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Файзулла Муллажонов Марказий банкка 1991 йилдан бошчилик қилиб келаётган эди. Марказий банк сайтида кўрсатилишича, у банк тизимида 1971 йилдан — Тошкент халқ хўжалиги институтини битирганидан буён ишлаб келган.

SHARE