Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасида АҚШ Президенти Дональд Трапм билан учрашган.

“Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп давлатимиз раҳбари билан учрашувда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнини юқори баҳолади”, дейилади ЎзА тарқатган хабарда.

Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф, Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлуд Човушўғли билан учрашиб, давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашди.

SHARE