Ўзбекистонда газ қазиб олиш 2022 йилгача 53,5 млрд кубга кўпайтирилади

    Ўзбекистон 2017—2021 йилларда газ қазиб олишни 53,5 миллиард м³, нефть қазиб олишни — 1,9 миллиард тонна ва газ конденсати қазиб олишни эса — 1,1 миллион тоннага кўпайтирмоқчи. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» Тошкентдаги Global Oil&Gas Uzbekistan 2017 кўргазмасидаги материалларида маълум қилди, деб ёзади «Review.uz».

    Бундай параметрлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган, 2017—2021 йилларда мамлакатда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурида белгиланган.

    Бундай дастурни қабул қилиш зарурати шу билан изоҳланадики, Ўзбекистонда нефть қазиб олиш сўнгги йилларда кескин камайган.

    Сўнгги расмий маълумотларга қараганда, мамлакатда суюқ углеводородлар қазиб олиш 2,2 марта — 2002 йилдаги 7,24 миллион тоннадан 2012 йилда 3,17 миллион тоннагача; нефть хом ашёсини қазиб олиш 2,6 марта — 1,56 миллион тоннагача камайган. 2013 йил ва ундан кейинги йиллар учун расмий маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмаган.

    Қазиб олиш камайиб кетишининг сабаби — амалдаги конларда захиралар тугаши.

    Ўзбекистондаги ушбу вазиятдан чиқиб кетиш учун углеводород хом ашёсини қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича дастурни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

    SHARE