Ўзбекистонда Google хизматлари сифати яхшиланади

    16 май куни «Ўзбектелеком» Миллий оператори ва Google Global Cache (GGC) компанияси Тошкентда Ўзбекистондаги фойдаланувчилар учун Google хизматлари сифатини яхшилашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувга эришди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» матбуот хизмати хабар қилди.

    Google’нинг Қалифорниядаги қароргоҳида Россия ва МДҲ бўйича етакчи мутахассис Дэйв Шварц ва компаниянинг Европа (шу жумладан Россия ва МДҲ), Яқин Шарқ ва Африка бозорлари учун операторлар билан алоқалар бўйича менежери Ян Клири «Ўзбектелеком» техник майдончасида GGC ускунасини ўрнатиш имкониятлари тўғрисида сўзлаб берди.

    GGC CDN-узели (Content Delivery Network, контентни етказиб бериш тармоғи)нинг «Ўзбектелеком» тармоғида ишга туширилиши Google’нинг энг оммалашган ресурсларини кэшлаш имконини бериб, Ўзбекистондаги барча фойдаланувчилар учун Google хизматлари сифатини оширишга замин яратади.

    SHARE