Ўзбекистонда “кўк кит” ўйини ижрочилари жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистон парламенти мамлакатнинг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига, Бюджет кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини муҳокама қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар тарқатишича,  Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган. Чунончи, ўта оғир ҳолатлар рўйхати белгиланиб, ўзини ўзи ўлдиришгача етказганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексига ўзини ўзи ўлдиришга, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун жавобгарликни белгиловчи янги модда киритилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, ушбу норма сўнгги пайтларда интернет тармоғи орқали ёшлар орасида кенг тарқаган ҳамда ёшларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилишга ундовчи турли ўйинлар, жумладан, “кўк кит” ўйини авж олгани туфайли ишлаб чиқилган.

SHARE