Ўзбекистонда зилзила оқибатида талафотлар кузатилмади

    “Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 3 май куни соат 09:47да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган.

    Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 295 км узоқликда Тожикистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси М=6,0 ни ташкил этди. Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғонада 4,5 балл, Андижонда 4 балл, Тошкентда 3,5-4 баллни ташкил этган.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади.

    SHARE