Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевга таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга таъзия билдирди.

«Ўш вилояти Ўзган туманида 2017 йил 29 апрель куни содир бўлган тупроқ кўчкиси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оғир қайғу билан қабул қилдим. Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва бутун Қирғизистон халқига, жумладан, ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман», дейилади таъзияда.

SHARE