Илҳом Жабборов Ислом Каримов ҳайкалини яратади

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро танлов қатнашчилари ва ғолибларига диплом ва сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Халқаро танлов якунлари таркиби Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилди.

Хабар беришларича, танловда кўпчилик овоз билан ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб чиққан. Иккинчи ўрин ёш ҳайкалтарош Жасванд Анназаровга, учинчи ўрин эса Тўлаган Тожихўжаевга насиб этган.

Қайд этишларича, барча ғолибларга пул мукофотлари топширилади. Танловнинг рағбатлантирувчи совринларини қўлга киритган Тўлаган Ёрқулов, Фарит Аҳметзянов, жанубий кореялик ҳайкалтарошлар Канг Чул Хи, Ли Чонг Ан ва Чунг Юнг Суга ҳам пул мукофотлари билан тақдирланади.

SHARE