Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри қўнишсиз парвоз амалга оширилади

    27 июль куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси тарихда илк бор Boeing 787 Dreamliner лайнерида Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри қўнишсиз парвозни амалга оширади, деб хабар қилди МАК матбуот хизмати.

    Газета.uz сайтида ёзилишича, 18 майда эса «Орзу лайнери”нинг Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейсини амалга ошириш режалаштирилган. «Орзу лайнер”да Нью-Йоркка тўғридан-тўғри парвоз вақти 12 соатни ташкил этиб, Тошкентга 11 соат парвоз қилинади. Бунда Миллий авиакомпания АҚШга Рига орқали бир ҳафтада бир марта бўладиган рейсни сақлаб қолади.

    Хабарда қайд этилишича, Boeing 787 Dreamliner самолётининг Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида фойдаланишга топширилиши йўловчиларга Ригага қадар 20−30 дақиқа, Нью-Йоркка эса бир соат эртароқ бориш имконини беради.

    Авиачипталарга Миллий авиакомпания расмий сайти орқали буюртма бериш ва сотиб олиш мумкин.

    SHARE