Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

25 апрель куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғли расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ташриф доирасида Вазир Мавлут Чавушоғлининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви режалаштирилган.

Дастурда Туркия делегациясининг Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирликларида ҳам музокаралар ўтказиши белгиланган.

SHARE