Ўзбекистон дарё ва сойларида сув сатҳи кескин кўпайди

“Ўзгидромет” маркази Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, қирғоққа яқин ҳудудларда сув тошиши хавфи ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 21-28 апрель кунлари ҳаво ҳароратининг кескин 30-32 даража иссиққа кўтарилиши натижасида Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, дарё ва сойларда сув сатҳининг кескин кўпайиши туфайли, қирғоқларни эмирилиши, қирғоққа яқин ҳудудларда сув тошиши хавфи мавжуд.

SHARE