Ўзбекистон Париж битимига қўшилди

    2017 йил 19 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида Париж битимини Ўзбекистон томонидан расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу битим 2015 йил 12 декабрь куни БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенцияси томонларининг 21-конференцияси доирасида қабул қилинган.

    Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси номидан мамлакатимизнинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Гулямов имзолади.

    Битим имзолангач, унинг асл нусхаси ташкилот Депозитарийи – БМТ Бош котибига сақлаш учун топширилди.

    Париж битими атмосферага ис газлари чиқиндиларини камайтириш ва глобал ўртача ҳарорат даражаси ўсишини чеклаш орқали иқлим ўзгаришини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга йўналтирилган.

    Ўзбекистоннини Париж битимини имзолаганлар рўйхатига кирганлиги ҳақидаги ахборот БМТ Котибияти томонидан аъзо давлат ўртасида тарқатилиб, ташкилотнинг Юридик бошқармаси расмий сайтида ҳамда БМТ журналида эълон қилинди.

    SHARE