Ўзбекистонликни тўлғоқ тутгани учун самолёт Самара аэропортига фавқулодда қўнди

19 апрель, чоршанба куни Москва — Фарғона йўналиши бўйича учаётган самолёт соат 8:30да Самарадаги аэропортда фавқулодда қўнди. Ҳомиладор бўлган йўловчилардан бирида тўлғоқ тута бошлаган, деб хабар берди Куйбишев транспорт прокурори ёрдамчиси Максим Ворошилов.

Kun.uz сайтининг ёзишича, 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлда парвоз вақтида тўлғоқ тута бошлаган. Ҳаво кемаси қўмондони Самарада фавқулодда қўниш ҳақида қарор қабул қилди. Аэропортга тез ёрдам машинаси етиб борган. Аёл шифохонага олиб кетилди.

Айтишича, самолёт рўй берган ҳодисадан сўнг Фарғонага учиб кетган.

SHARE