Америкада юз мингдан ортиқ ўзбекистонлик истиқомат қилади

Консулхоналар “меҳр” улашадиган масканга айланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, ташқи ишлар вазири А.Комилов Ўзбекистоннинг ҳозирги босқичидаги долзарб масалалари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Журналистлар хориждаги ватандошлар мамлакатимизнинг чет эллардаги консуллик ва консуллик ходимлари фаолиятидан рози эмаслиги, улар бошқа мамлакатдаги Ўзбекистон ороли бўлиш ўрнига, бир идораси бўлиб қолаётганини айтишди. Консулхоналарда меҳр етишмаслиги айтиб ўтилди.

Ташқи ишлар вазири А.Комилов саволга жавоб берар экан, жумладан, шундай деди:
— Ташқи ишлар вазирлигининг, дипломатия идораларининг асосий мақсади чет элдаги фуқароларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Буни биз биринчидан элчихона орқали, консулхона орқали олиб борамиз. Сиз айтган муаммо ҳақиқатан ҳам бор. Аммо чет элда ўзбекистонликлар кўпайиб боряпти. Манимча, Америкада 100 мингдан ортиқ, Россияда эса бир миллиондан ортиқ ҳамюртларимиз бор. Шунга биз улгура олмадик. Лекин ҳозир биз керакли чораларни кўраяпмиз. Янг консулхоналар очамиз. Чунки кўпчилик консулхонага узоқ шаҳарлардан келишади. Энди консулхона ходимлари сонини ҳам кўпайтирамиз. Ходимлар билан ҳам ишлашни кучайтирамиз.

SHARE