АҚШ элчиси Памела Спратлен хоним Жиззах сомсаси билан меҳмон қилинди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен хоним ташрифнинг биринчи кунида Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узаков билан учрашди. Бу ҳақда элчихонанинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди. У.Узаков ва элчи хоним ўзаро музокаралардан сўнг бир-бирларига эсдалик совғалари тақдим этишган.

Шундан сўнг, Жиззах давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар билан учрашувда элчи хоним институтда таълим соҳасидаги алмашув дастурлари ҳамда инглиз тилини ўрганиш масалаларини муҳокама қилган.

Шу куни меҳмон Жиззах махсус индустриал ҳудудида  фаолият юритаётган бир нечта корхонада бўлиб, у ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда яратилган иш ўринлари билан яқиндан танишган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Насим Садиковнинг айтишича тушлик вақтида Памела Спратленга меҳмоннавозлик кўрсатилиб, “Жиззах сомсаси” билан меҳмон қилинган.

манба: sangzor.uz

SHARE