Тошкентдан Душанбега биринчи авиарейс амалга оширилди

11 апрель куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси сўнгги йигирма беш йил ичида илк бор Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига парвозни амалга оширди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар қилди.

Gazeta.uz сайтининг ёзишича, эндиликда Тошкентдан Душанбега бир ҳафтада икки маротаба: сешанба (учиш 9:50 да) ва шанба (учиш 13:40 да) кунлари рейслар амалга оширилади. Парвоз давомийлиги бир соатга яқинроқни ташкил этади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Тожикистондаги расмий вакили Орифжон Рўзимуродовнинг таъкидлашича, мазкур йўналишнинг очилиши сайёҳлар ҳамда турли ташкилот ва маҳкамалар вакиллари учун Тошкент орқали транзит парвозларида МАК хизматларидан фойдаланишда кўпроқ имкониятлар пайдо бўлди. Бундан ташқари, икки республика фуқаролари қисқа муддат ичида бир-бирлариникига сафар қилишлари мумкин.

SHARE