Алишер Усмонов “Пахтакор” клуби акционерига айланди

    Бугун “Пахтакор” клубида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақида “championat.asia” сайти хабар тарқатди.

    Ушбу йиғилишда Алишер Бурхонович Усмонов “Пахтакор” клубининг янги акционери сифатида эълон қилинди.

    Шунингдек МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раисининг ўринбосари Ахматджанов Умид Махаматджанович  “Пахтакор” клубининг бош директори этиб тайинланди.

    Клуб бош директори лавозимида бугунга қадар Рустам Кўпайсинов ишлаб келаётганди.

    SHARE