Артур Таймазовнинг 2008 йилги Пекин олимпиадасида қўлга киритган олтин медали бекор қилинди

Халқаро олимпия қўмитаси Артур Таймазовнинг 2008 йили Пекин Олимпиадаси мусобақаларида қўлга киритган олтин медалини бекор қилди. Бу ҳақида қўмитанинг расмий сайтида маълум қилган.

Таймазов қони допингга қарши текширилганда унинг таркибида тақиқланган моддалар, яъни туринабол ва станазолол бўлгани аниқланган. Шундай қилиб, россиялик курашчи Бахтиёр Аҳмедов олтин медални қўлга киритади. Бронза медаллари эса словакиялик Давид Мусульбес ва Марид Муталимовларга насиб қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Лондон шаҳрида ўтган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида Артур Таймазов учинчи марта Олимпиада чемпиони бўлган эди.

SHARE