Қарийб 90 минг ўзбекистонлик Жанубий Кореяга ишга бориш учун анкета тўлдирган

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан эълон қилинган ва шу йилнинг 27-30 март кунлари Кореяда меҳнат қилишни хоҳловчиларни онлайн тарзда рўйхатга олиш жараёнида 89 770 нафарга яқин киши анкетани тўлдирган.

Бу ҳақида 3 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида агентлик раҳбари Улуғбек Назаров маълум қилди

Kun.uz сайтининг ёзишича, ушбу 90 мингга яқин кишидан 6 минг киши имтиҳонга киришга рухсат олиши шарт. Унга кўра, жорий йилда Ўзбекистондан Корея республикасига 3 минг киши юборилиши керак. Расмий имтиҳонга 6 минг киши киритилиши талаб қилинган.

Ўтган 2016 йил июнь ойи ҳолатига кўра, Ташқи меҳнат миграцияси маълумотларига асосан, Корея республикасининг ўзида 15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ишламоқда.

SHARE