Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.

“Санкт-Петербург метросида рўй берган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди. Менинг чуқур таъзиямни қабул қилгайсиз. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига менинг чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман”, дейилади мактубда.

Санкт-Петербург шаҳри метрополитенида юз берган террорчилик акти оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Санкт-Петербург метросида юз берган терактга қарамай, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга 4—5 апрелга белгиланган давлат ташрифи амалга оширилади.

Бу ҳақда, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихона вакилига асосланиб, «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.

SHARE