Америкаликлар пенсияга чиқишга шошилмаяпти

Америкалик кексалар пенсияга чиқишга кўп ҳам интилишмаяпти. Бу ҳақида Бостон коллежи Пенсия тадқиқотлари маркази олимларининг мақоласида маълум қилинган.

Мақолада бунинг сабаблари ҳам келтириб ўтилган. Унга кўра, 50 ёшга киргандан сўнг ўз ишини кўнгилли равишда ўзгартирган кишилар 65 ёшдан кейин ҳам ишлашда давом этишар экан. Бундай одамлар учун иш ҳақи миқдори эмас, балки янги ишдаги фаолиятидан оладиган маъно-мазмун, руҳият жуда муҳимдир. Кекса америкаликларнинг қарийб ярми ишини алмаштиришдан мақсади стрессни пасайтириш эканлигини айтишган.

Ўртача ҳисобда америкаликларнинг 44 фоизи 65 ёшдан кейин ҳам ишлашда давом этишади. Қизиғи, олий маълумотга эга кишилар узоқ муддат давомида ишлашга мойил бўлар экан.

Олимларнинг аниқлашича, тўлиқ тўланмаган ипотека кредитлари ҳам кишиларни пенсияга чиқишдан тийиб турмоқда. Тадқиқотларга кўра, 2001-2013 йилларда ипотека кредити бўлган 55 ёшдан катта бўлган америкаликлар сони 10 фоизга ортган.

АҚШда пенсия олиш “сирлари”

 

SHARE