Питерда террорчилик акти содир этилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри метрополитенида портлаш рўй берган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ҳуқуқ-тартибот органларига асосланган ҳолда хабар берди.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, метро бекатларида рўй берган портлашлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 50 киши жароҳатланган.

Россия Федерацияси Бош прокуратураси ушбу ҳодисани расман “теракт” деб баҳолади ва суриштирув ишларини бошлаган.

Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари 2 миллион рубль атрофида компенсация тўлови олишади.

SHARE