Дональд Трамп Ўзбекистондаги ислоҳотлардан мамнунлигини билдирди

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни наврўз билан қутлади. Мактуб матни ЎзА сайтида эълон қилинди.

 

“Америка халқи номидан Сизни, оилангизни ва бутун Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклаш, бахт-саодат ва фаровонлик тилаш менга катта мамнуният бағишлайди. Ушбу янгиланиш ва уйғониш айёмини Сизлар билан бирга кўплаб америкаликлар ҳам нишонлайди”, дейилади мактубда.

Дональд Трамп Шавкат  Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганидан сўнг мамлакатнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва тараққиёт жараёни АҚШни ҳам мамнун этаётганлигини маълум қилди.

“Америка халқи ва бизнес вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришнинг янги йўналишлари бўйича изланмоқда. Наврўз муборак!”, дейилади табрикда.

SHARE