2015 йилда қарийб 1,4 миллион нафар ўзбекистонлик грин-карта ўйнаган

2015 йилда 1,39 миллион ўзбекистонлик грин-карта ўйнаган. Бу ҳақида Pew тадқиқот маркази маълумот беради. Ўзбекистондан кейин украиналиклар 1,27 миллион ариза билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Хабарларда айтилишича, 2015 йилги DV лотереясига бутун дунёдан 9 388 986 киши (оила аъзолари билан 14 397 781 киши) ариза топширган. Улардан 125 000 нафарига ютуқ чиққан.

Ўзбекистондан эса 4368 киши DV лотереяси ғолибига айланган. Айтиш мумкинки, ғолибларнинг ҳаммасига ҳам виза берилмайди. Дунё бўйича йилига 50000 кишигагина Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визаси берилади.

Pew Research Centre

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида АҚШга кўчиб ўтган иммигрантлар сони бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини қайд этади. 32 миллион кишилик аҳолига эга мамлакат беш йил ичида 22 588 грин-картани қўлга киритган.

SHARE