АҚШ элчихонаси Тошкентдаги фаолиятининг 25 йиллигини нишонлади

16 март куни Тошкентнинг Чилонзор туманидаги собиқ АҚШ элчихонаси ҳудудида Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси очилганининг 25 йиллиги муносабати билан мазкур мамлакат байроғини кўтаришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Туркистон-пресс» мустақил ахборот агентлигига асосланиб, Gazeta.uz хабар қилди.

Маросимда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилёр Ҳакимов, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен, мамлакатга ташриф буюрган АҚШ делегацияси вакиллари ва фахрий меҳмонлар иштирок этди.

Памела Спратлен АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги 25 йиллик дипломатик муносабатлар давомида ҳар томонлама алоқалар ўрнатилгани, биргаликда яқин ҳамкорлик олиб борилганини таъкидлаб ўтди.

2006 йилда АҚШ элчихонаси Юнусобод туманидаги янги манзилга кўчган.

SHARE