Асад Хўжаев Ўзбекистон Президенти матбуот котиби этиб тайинланди

Асад Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Президент матбуот котиби этиб тайинланди. Бу ҳақида “Газета.uz” ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Асад Хўжаев бунгача (1970 йилда туғилган) Бош вазир девони раҳбари сифатида ишлаган, бундан аввал эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига раҳбарлик қилган.

У ўз фаолияти давомида Интеллектуал мулк агентлиги бош директори, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари, “Ўзбекистон почтаси” компанияси бош директори биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

SHARE