Ўзбекистон Виза чекловлари индексида 83-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Henley & Partners компанияси томонидан тузилган Виза чекловлари индексида (Visa Restrictions Index) 83-ўринни эгаллади, деб ёзади UzDaily. Ушбу индекс мамлакатларнинг ўз фуқароларига тақдим этадиган ўтиб юриш эркинлиги даражаси бўйича рейтингидир.

Компания барча мамлакат ва ҳудудларнинг виза режими қоидаларини ўрганиб чиқиб, ҳар бир мамлакат фуқаролари нечта мамлакатга виза расмийлаштирмасдан туриб ташриф буюра олишини аниқлади.

Индексга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 53 та давлатига визасиз сафар қилиши мумкин.

Германия тўрт йилдан буён рейтингда етакчилик қилиб келмоқда. 2017 йилда Германия фуқаролари визасиз бора оладиган мамлакатлар сони 1 тага камайиб, 176 тани ташкил қилди.

Иккинчи ўринда ўтган йилдаги каби, Швеция (175 та мамлакат) жойлашди. Учинчи ўринни Финландия, Италия, Испания, АҚШ ва Дания бўлишиб олди (174 тадан мамлакат).

Рейтингнинг сўнгги поғоналарини Покистон, Ироқ ва Афғонистон банд этди.

SHARE