Ёш иқтисодчи Рауф Салаходжаевга Президент номидан уй совға қилинди

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети ўқитувчиси Рауф Салаходжаевга Президент номидан пойтахт марказида жойлашган уй совға қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Таҳлилнома» дастури хабари асосида газета.uz хабар қилди.

Рауф Салаходжаев RePeC (Research Papers in Economics — «Иқтисод фани бўйича Илмий мақолалар») ташкилоти томонидан тузилган дунёнинг энг яхши 100 нафар ёш иқтисодчиси рўйхатига киритилган эди. Ўзбекистон вакили илк бор ушбу рўйхатга киритилиб, 32-поғонадан жой олди. У биринчи элликталикдан ўрин эгаллаган ягона МДҲ вакили ҳисобланади. Top-50 га Рауф Салаходжаевдан ташқари Осиёнинг яна икки вакилигина — Ҳиндистон ва Япония иқтисодчилари киритилган.

“Мен учун бу энг аввало Ўзбекистонда мамлакат ва унинг раҳбарияти қадрлайдиган ҳамда ғамхўрлик кўрсатадиган олимлар борлигини бутун дунёда билишлари учун янада кўпроқ ишлаш, барча кучимни келгусидаги илмий муваффақият ва ғалабаларга бағишлашимга рағбат ва иштиёқдир», — деди Рауф Салаходжаев телеканалга берган интервьюсида.

SHARE