Шавкат Мизиёев шу йилнинг 22-23 март кунлари Қозоғистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 22-23 март кунлари Қозоғистон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақида ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов парламентдаги ахборотида маълум қилган.

“Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи 22-23 март куни амалга оширилади, ундан сўнг Марказий Осиёнинг яна бир қатор мамлакатлари раҳбарлари ташриф буюриши кутиляпти”, деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу ташриф Марказий Осиё мамлакатлари бугунги кунда дуч келаётган масалалар юзасидан якдил эканлигини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг айтишича, ушбу ташриф стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқади.

SHARE