БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини ижобий баҳолади

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зейд Раад ал-Ҳусайн дунёда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият юзасидан ҳисоботни тақдим этиш асносида Ўзбекистоннинг ушбу соҳада эришган ютуқларини ижобий баҳолади.

Унинг фикрича, Ўзбекистоннинг янги раҳбари суд-ҳуқуқ тизими самарадорлигини оширишга, суд жараёнларининг адолатлилиги ва мустақиллигини таъминлашга қаратилган ҳужжатларни қабул қилмоқда.

“Яқиндагина, 2016 йилнинг октябрь ойида ҳуқуқий соҳада ислоҳотлар тўғрисида қонун (фармон — таҳририят)да одил судлов жараёни, одил суд қарорини қабул қилиш ҳамда судлар мустақиллигини таъминлашга қаратилган қоидалар ўз ифодасини топди. Ушбу қонунларнинг амалиётга татбиқ этилиши Ўзбекистон халқи манфаатлари йўлида ижобий ўзгаришлардан далолат беради”, деди Олий комиссар.

Зейд Раад ал-Ҳусайннинг фикрича, Ўзбекистон ушбу саъй-ҳаракатларини амалий қадамлар билан намойиш этаётгани диққатга сазовордир.

SHARE