2016 йилда 753 нафар ўзбекистонлик Туркияга келин бўлди

    Туркия Статистика идораси маълумотига қараганда, ўтган 2016 йилда мазкур мамлакат чет эллардан 22 583 нафар келин олган. Бу ҳақда «Hilol.uz» хабар бермоқда.

    Хорижлик келинларнинг энг кўпи – 6495 нафари суриялик. Буни Суриянинг Туркия билан қўшни экани, қолаверса, Туркияда бир неча миллион суриялик қочқин яшаётгани билан изоҳлаш мумкин, дейилади хабарда.

    Шунингдек, Германиядан 2644, Озарбайжондан 2170, Россиядан 1445, Украинадан 1097 нафар келин келган.
    Ўзбекистондан эса 753 нафар аёл Туркияга келин бўлди.

    Чет эллик келинлар рўйхатининг илк ўнталигида Қирғизистон (638 нафар), Грузия (595), Болгария (530) ва Қозоғистон (487) фуқаролари ҳам бор.

    SHARE