Америкалик актёр Мирзо Улуғбек ролини ижро этди

Асли аргентиналик бўлган (айни пайтда Лос-Анжелесда истиқомат қилаётган) актёр Франциско Овалле режиссёр Баҳодир Йўлдошев фильмида Мирзо Улуғбек образини яратди. Бу ҳақида shov-shuv.uz сайти раҳбари Жасур Ҳамроев маълум қилди.

“Қизиқ, аргентиналик актёр шоҳ ва олим ЎЗБEКини қанчалар ҳис эта олди, Улуғбек ролини қай даражада ишончли ярата олди?! Премьерани интиқ кутамиз!”, деб ёзади журналист.

Баҳодир Йўлдошев фильми постеридан маълум бўлишича, фильм New Way студияси томонидан суратга олинган бўлиб, унда Жавоҳир Зокиров, Маъруф Отажонов сингари ўзбекистонлик актёрлар билан бир қаторда хорижлик актёрлар ҳам роль ижро этишган.

Хабарда фильм қачон катта экранларга чиқиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.