Туркманистонда Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилди

Туркманободда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ўрнатилган ёдгорлик очилди. Туркманистоннинг Либоп вилояти маъмурий марказининг асосий кўчаларидан бири ҳам унинг номи билан аталади. Ёдгорликнинг очилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда Ўзбекистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Туркманистон раҳбари Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларини ривожлантиришдаги ўрнини юқори баҳолади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентига энг яхши ёдгорлик – бу унинг ишини муносиб давом эттиришдир, деган Президент Гурбангули Бердимуҳамедов.

Давлат раҳбарлари Ислом Каримовга ўрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйишди.

SHARE