Трампнинг янги фармони грин-карта эгаларига таъсир қилмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп шу йилнинг 27 январь куни қабул қилган иммиграцияга оид фармони суд томонидан бекор қилингач, у янги фармонга имзо чекди. 6 март куни эълон қилинган фармонга мувофиқ аксарият аҳолиси мусулмонлар бўлган олти мамлакат — Эрон, Сурия, Сомали, Судан, Ливия ва Яман фуқаролари визасиз АҚШга ташриф буюриши тақиқланади. Ваҳоланки, шу фармонсиз ҳам ушбу мамлакатлар фуқаролари визасиз АҚШга ташриф буюриша олишмайди.

Мамлакатда қочоқларни қабул қилиш дастури вақтинча тўхтатилади, Америкага жорий молиявий йилда келадиган қочоқлар сони 110 минг нафардан 50 нафарга камайтирилган.

Янги фармонда қуйидаги ўзгаришлар мавжуд:

Ироқ тақиқ қўйилган мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташланди;

Тақиқ фақат визасиз фуқароларга татбиқ этилади (эски фармонда визаси бўлган фуқаролар ҳам тақиқ остига тушган эди);

Ўтган галги каби аэропортларда тартибсизлик келиб чиқмаслиги учун фармон 16 мартдан кучга киради;

Диний камчилик вакиллари учун истиснолар олиб ташланган;

Янги фармоннинг қайси талаблари ўзгармайди?

Қочоқларни жойлаштириш дастури 120 кунга ёпилади;

Айрим мамлакатлар учун виза бериш тақиғи 90 кун давомида амал қилади;

2017 молиявий йил учун қочоқларни қабул қилиш лимити 110 минг нафардан 50 минг нафарга туширилади.

Ироқ фуқаролари Америкага келишига ҳеч қанақа тақиқ қўйилмайди. Лекин ушбу мамлакатдан қочоқлар Америкадан умид қилмаса ҳам бўлади. Чунки қочоқлар дастури 120 кунга ёпилаяпти. АҚШ армияга хизмат кўрсатган ироқликлар Махсус иммиграция визаси бўйича виза олишлари мумкин.

Фармон грин-карта ва визаси бор кишиларга татбиқ этилмайди

Янги фармонга мувофиқ, тақиқ жорий қилинган олтита мамлакат фуқаролари, агар уларда грин-карта ёки бошқа турдаги виза бўлса, бемалол Америкага киришлари мумкин.

SHARE