Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди

Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Миробод, Юнусобод, Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини бирлаштириб турувчи Ўзбекистон кўчасига Ислом Каримов номи берилди.

Хабарда айтилишича, мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди.

SHARE