“Фарғонаазот”да портлашдаги қурбонлар сони маълум қилинди

23 февраль кунининг иккинчи ярмида, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги «Фарғонаазот» корхонасининг аммиак цехида рўй берган портлаш бўйича навбатдаги хабарлар берилди.

«Кун.uz» Фарғона вилоятидаги манбалар орқали олган хабарларга кўра, бу портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 12 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда қолмоқда. Айни вақтда тиббий ёрдам олган 11 кишига уйига кетиш учун жавоб берилган.

Уларнинг барчаси аммиак цехида монтаж-таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчилар бўлган. Қурбонларнинг 3 нафари Фарғона шаҳрида яшаган, яна 3 нафари Тошлоқ туманидан бўлган.

Daryo.uz сайтининг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбага таяниб маълум қилишича, 23 февраль куни юз берган портлаш натижасида етти киши ҳалок бўлган.

24 февраль кун марҳумларнинг дафн маросими ўтказилган, жабрланувчиларнинг яқинларига тегишли ёрдамлар етказилган.
Ҳодиса сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда, завод фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

SHARE