“Фарғонаазот”даги портлашда қурбонлар бор

    Фарғона вилоятида “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида портлаш содир бўлди.

    Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, 2017 йил 23 февраль куни соат 16:30 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги “Фарғонаазот” АЖнинг аммиак цехида таъмирлаш-монтаж ишлари жараёнида портлаш содир бўлган.

    Қурбонлар бор. Хабарда уларнинг сони ҳақида маълумотлар берилмаган.

    Расмий хабарда айтилишича, воқеа сабабларини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисадан зарар кўрганларнинг оилаларига керакли ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.

    SHARE