Ўзбекистонга McDonalds, Burger King ва Starbucks келиши мумкинми?

    Ўзбекистон ҳукумати дунёнинг машҳур брендларини мамлакатга жалб қилиш устида иш олиб бормоқда.

    «Подробно» ахборот агентлигининг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбаига таяниб маълум қилишича, мамлакатга етакчи хорижий компанияларни, шу жумладан, овқатланиш соҳасидаги McDonalds, Burger King ва Starbucks тармоқларини, меҳмонхона брендларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

    Хабарда айтилишича, компанияларни франчайзинг шартномалари асосида, валютани мажбурий конвертацияни таъминлаш орқали жалб этиш кўзда тутилаяпти.

    Ўзбекистонлик экспертларнинг фикрича, бу мамлакат сайёҳлик тармоғи жозибадорлигини оширишга, умуман мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилади.Машҳур компаниялар ўзи билан замонавий маркетинг механизмларини жорий қилади, янги иш ўринларини яратади.

    Эслатиб ўтиш керакки, McDonalds, Burger King дунёда тез тайёр бўладиган тамаддихоналар сифатида, Starbucks эса замонавий қаҳвахона сифатида ном қозонган.

    SHARE