Ўзбекистонда муомалага 10 минг сўмлик чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10 минг сўмлик қийматдаги банкноталарни муомалага чиқаради. Бу ҳақида газета.uz ҳукумат ва Марказий банкдаги манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Сешанба куни эрта тонгданоқ ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Сенати кенгашининг Марказий банк томонидан 10 000 (ўн минг) сўмлик банкноталарни чиқариш тўғрисида қарор нусхаси кенг тарқади. Манбаларнинг айтишича, бундай ҳужжат ҳақиқатда имзоланган.

Янги банкнотанинг қачон муомалага киритилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Унинг намунаси ва дизайни яқин вақтлар ичида эълон қилинади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда янги юқори қийматдаги банкнота 5 минг сўмлик бўлиб, 2013 йил 1 июль куни муомалага киритилган эди.

SHARE