Мавлон Шукурзоданинг АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги солномасига бағишланган китоби нашрдан чиқарилди

Таниқли журналист, публицист Мавлон Шукурзоданинг АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги солномасига бағишланган китоби нашрдан чиқарилди. Муаллифнинг фейсбукдаги шахсий саҳифасида ёзилишича, китоб АҚШ Давлат Департаменти кўмагида чоп этилди.

“Ҳурматли дўстлар! Бугун мен учун ажойиб кун бўлди! «Niso-Рoligraf» нашриётида менинг янги “АҚШ-ЎЗБЕКИСТОН ҲАМКОРЛИГИ ФАКТ ВА РАҚАМЛАРДА. 1992-2016” китобим босмадан чиқди. Мазкур китоб Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатлар ривожланишининг 25 йиллигига бағишланган. Мазкур ахборот-маълумотнома тўпламида 1992-2016 йиллардаги даврда иккала томон ўртасида юз берган асосий воқеалар, муҳим фактлар ва саналар умумлаштирилиб, бир тизимга солинган”, дейилади муаллиф хабарида.

SHARE